Самолёт ҳалокати тафсилотлари эълон қилинади

Самолёт ҳалокати тафсилотлари эълон қилинади

Ақтау яқинида юз берган Озарбайжон авиалиниясига оид самолёт фалокати тафтишининг дастлабки натижалари ушбу ҳафтада маълум қилинади. Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев берган маълумотга кўра, тафтиш ишларида Қозоғистон, Озарбайжон ва Россия экспертлари билан бирга Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти вакиллари ҳам қатнашмоқда.


 

Қанат Бўзумбаев, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари:


- Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти стандартига кўра, дастлабки натижалар бир ой ичида берилиши керак. Гап криминалистик тафтиш эмас, авиация фалокатини авиация учун масъуллар тафтиш қилиши ҳақида кетмоқда. Таркибида Россия, Озарбайжон, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Бразилия экспертлари бўлган 17-18 кишидан иборат комиссиянинг дастлабки хулосалари эълон қилинади. Бош прокурор, транспорт прокурори жиноий иш қўзғатган, бу жаноб Сулейменов назоратида. Баллистик экспертиза, портлаш-техника экспертизаси амалга оширилди. Иш давом этяпти.


 

Шунингдек, фалокатда ҳалок бўлган қозоғистонликлар оиласига ёрдам кўрсатилади. Кўмак миқдорини маҳаллий ҳокимликлар белгилайди. Унинг миқдори бўйича аниқ маълумот ушбу ҳафтада берилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси.