7 май куни Қозоғистон пойтахтида Улуғ Ватан урушида эришилган Ғалабанинг 80 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ҳарбий парад ўтказилади. Унда 4,5 минг аскар қатнашади. Анъанага кўра, плац орқали парад расчётлари шахдам қадамлар билан ўтади, Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари авиацияси парвози ва ҳарбий техникаси намойиш қилинади. Бу йилги параднинг ўзига хослиги шундаки, аскарлар уруш даври либосларини кийишади, биринчи марта колонналар Қозоғистон ҳудудида шаклланган жанговар қисмлар байроқларини кўтаришади. Бу воқеаларда Миллий гвардиянинг 400 аскари ва 17 та жанговар техника бирлиги қатнашади. Улар ҳозир парадга фаол ҳозирланяпти.
Дильшат Исламов, Фахрий қоровул ротаси аскари:
- Жанговар қисмлар парадида қатнашиш мен учун фахрли воқеа. Бундай тадбирларда иштирок этишни ҳар бир аскар, ҳар бир ҳарбий хизматчи орзу қилади, деб ўйлайман. Сидқидилдан машғулотларда қатнашяпмиз. Белгиланган кунда тегишли масофани шахдам қадамлар билан босиб ўтамиз.
Бағлан Қудияр, Фахрий қоровул ротаси бўлинма командири:
- Бу парадда менга Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси байроғини кўтариб ўтиш топширилган. Ушбу парад юқори даражада ўтишига ишончим комил. Машғулотлар мунтазам, энг юқори даражада ўтяпти. Ҳарбий парадда қатнашиш мен учун шараф. Бир ойдан буён шу ердамиз, майдонга чиқишимизга уч ой қолди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

