Қозоғистонда йўллари чидамли бўлиши учун уларда алюминий ишлаб чиқаришида олинадиган қўшимча маҳсулот ишлатилади. Олимлар фикрича, бунда қўлланадиган боксит шлами одатдаги материаллардан салкам уч марта пишиқ. Материалдан фойдаланилган автомагистралларда юқорида фикр тасдиғини топди. У икки участка - «Павлодар – Семей - Қалбатау»да 7 йил аввал ва «Омск – Майқапшағай» йўлида 20 йил аввал ишлатилган. Экспертлар таъкидлашича, янги технология сарфланадиган маблағни тежаш билан бирга йилига 5 минг километргача янги йўллар қуриш имконини беради.
Қайрат Мухамбетқалиев, Қозоғистон
йўл қурилиши илмий-тадқиқот институти фан бошқармаси раҳбари:
- Лаборатория синовлари материал намуналарида пишиқлик
кўрсаткичи ошганини кўрсатди. Боксит шлами ҳозирча автомобиль йўлларида ишлатилди. Бу тажрибани синчиклаб ўрганяпмиз. Келажакда
мамлакатнинг барча йўл лойиҳаларида ундан кенг фойдаланиш ниятидамиз.
Бундан ташқари, олимлар бошқа инновациявий материаллар устида ҳам
ишлаяпти. Масалан, ўзи
қалинлашуви бетон учун қўшимчалар, асфальт-бетон учун минерал порошок устида изланяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.