Қозоқ тили халқаро мулоқот тилига айланиши мумкин

Жанубий Корея талабалари қозоқ тилини фаол ўрганмоқда. Хангук хорижий тиллар университетида қозоқ тили ва лингвистика бўйича дастлабки курслар 2004 йилда иш бошлаган. Жорий йилда Марказий Осиё кафедраси 20 йиллик юбилейини нишонлайди. Абай тилини ўрганаётганлар қаторида бўлажак дипломатлар, таржимонлар, Қозоғистон – Корея қўшма корхоналарининг ходимлари бор. Доцент Чу Ён-Мин қачонлардир бу кафедра талабаси бўлган. У қисқа вақтда қозоқ тилини ўрганди, ҳозир эса грамматикани ўргатади.


¤

Чу Ён-Мин, Хангук чет тиллар университети доценти:

- Тасодифан Марказий Осиё ва Қозоғистон тўғрисидаги мақолани ўқидим. Қозоғистонда бору, Кореяда йўқ бўлган кўп нарсаларни билиб олдим. Аксинчаси ҳам бор. Назаримда, мамлакатларимиз бир-бирига яқинлашгани маъқул эди. Сўнгра яна битта кўприк бўлиш ниятида қозоқ тилини ўргана бошладим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.