Саммит энг йирик ташқи сиёсий анжуманлардан бирига айланади

Саммит энг йирик ташқи сиёсий анжуманлардан бирига айланади

12-13 октябрь кунлари Астанада Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммити ўтказилади. У ташкилотнинг 30 йиллиги доирасида Қозоғистон раислигида ўтади. Тадбирда 11 да давлат раҳбари қатнаши кутиляпти. Шунингдек, кузатувчи давлатлар раҳбарлари ҳам таклиф этилган. Республика Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, жами 50 тага яқин делегация келади. Саммит пандемиядан кейинги даврда ўтказилган нафақат Қозоғистондаги балки, дунёдаги энг йирик анжуманлардан бири бўлиши кутиляпти. Тадбир давомида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Эслатамиз, Қозоғистон 1992 йилда БМТ Бош ассамблеясининг 47 сессиясида мазкур ташкилотни барпо этиш таклифи билан чиққан. Ташкилот тузилганидан буён унга аъзо давлатлар сони 27 тага етди, Осиё қитъасининг 90 фоизини ташкил қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси