Президентга молиявий мониторинг агентлиги фаолияти якунлари тақдим этилди

Президентга молиявий мониторинг агентлиги фаолияти якунлари тақдим этилди

Молиявий мониторинг агентлиги раҳбари раиси Жанат Элиманов ташкилотнинг ўтган йилдаги фаолияти тўғрисида Қозоғистон Президентига ҳисобот берди. 2025 йилда 53 та инфратузилмавий лойиҳада 264 миллиард тенге бюджет маблағи асоссиз сарфланиши олди олинди. 22 та яширин криптоалмаштириш ўрни аниқланди, даромадларни ювишда гумон қилинган 2 мингтадан зиёд компания билан шартномалар бекор қилинди. Бундан ташқари, табиий захиралар разведкаси билан шуғулланмайдиган ташкилотларга ер участкалари ажратиш, ноқонуний олинган 400 минг тонна қазилма бойликларни мамлакатдан ташиб кетиш ҳоллари аниқланди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари агентлик фаолияти бўйича қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси