Қозоғистон ва Қатар: Ҳарбий ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон ва Қатар: Ҳарбий ҳамкорлик кенгаяди

Қозоғистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик борасида келишув тузди. Мажилис томонлар ўтган йили имзолаган ҳужжатни қабул қилди. Унга асосан, икки давлат учун ҳарбий фанлар ва таълим, тиббиёт сингари соҳаларда тажриба алмашинув имконияти яратилади. Шу билан бирга, ҳарбий йўналишдаги маданий-спорт тадбирлари, тинчлик ўрнатиш операцияларига оид кенгашлар, жанговар тайёргарлик кабилар ҳам кўзда тутилган. Келишув доирасида икки мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро интеграцияни ташкил этиб, мувофиқлаштирувчи бирлашган ишчи гуруҳ тузилади. Айтиш жоиз, буунги кунда Қозоғистон 20 та давлат билан шундай шартнома имзолаган.

Абдумалик Сарманов таржимаси