Қозоғистонда таркибида азот бўлган, амалда ҳар қандай тупроққа тўғри келадиган ўғит тайёрловчи мажмуа бунёд этилади. Натижада, мамлакатда шу вақтгача чиқарилмаган маҳсулот – карбамид зироатчиларга юборилади. Бундан ташқари, полиэтилен ишлаб чиқарувчи йирик мажмуа бунёд этилиши режалаштирилган. Бош вазир Алихан Смаилов ҳамда Испаниянинг Tecnicas Reunidas компанияси ижрочи раиси Хуан Лиадо химия ва нефть-газ-химияси соҳасида инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, мамлакат ҳар томонлама сармоядорларни қўллаб-қувватлайди, инвестициявий ҳамкорликнинг истиқболлари зўр. Шуни ҳам айтиш лозимки, 2005 йилдан бошлаб испан компаниялари Қозоғистонга 300 миллион доллар капитал киритди. Давлатлар ўртасида товар айланмаси ўтган йили 42 фоизга ўсди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.