Буюк Британияда Қозоғистонда юз берган сиёсий ўзгаришлар муҳокама қилинди

Буюк Британияда Қозоғистонда юз берган сиёсий ўзгаришлар муҳокама қилинди

Британия депутатлари Қозоғистондаги ислоҳотлар ва сиёсий модель ўзгаришлари ҳақида фикр билдирди. Лордлар палатаси аъзолари суперпрезидент бошқарув шаклидан кучли парламентга эга президент бошқарувига ўтиш ташаббуси ҳақида шундай дейишди: Қозоғистонда юз бераётган демократиялаштириш жараёни ўзаро муносабатларни юксак поғонага кўтаради. Таъкидлаш лозимки, учрашув икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқлари ўрнатилиши 30 йиллиги арафасида ташкил этилди.

Лорд Фрэнсис Мод, Буюк Британия Парламенти Аъзоси:

- Сўнгги етти йил давомида мен Қозоғистонга бир неча марта ташриф буюрганман. Унинг ривожланаётганини кўриб турибман. Ундаги такомиллашишга интилишни ўз кўзим билан кўрдим. Энг муҳими – қонун устиворлиги. Қозоғистон шу йўналишда кетяпти.

Сэр Грэм Стюарт Брэди, Буюк Британия Парламенти Аъзоси:

– Бугун мамлакатингиз хусусида янги маълумотлар олиш имкониятига эга бўлдим. Жуда мамнунман. Келажакда мамлакатларимиз ўртасида муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат этиш ниятидаман.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.