Қозоғистон Президенти Ақўрдада Молдова Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Михай Попшой қозоқ-молдова ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, турли секторларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари Молдованинг Қозоғистондаги элчихонаси очилиши икки давлатнинг дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенг қамровли муносабатларни кенгайтириш сари ташланган катта қадам эканлигини таъкидлади. Ўз томонидан Михай Попшой барча Қозоғистон дипломатларини касб байрами билан табриклади ва дипломатия замонавий халқаро муносабатларда муҳим ўрин тутишини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Молдова Президенти Майя Сандуга саломини йўллади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

