Салкам 4 минг нафар ёш қозоғистонлик Элбоши медалини олди. Таъкидлаш жоизки, Миллий даражадаги ушбу ноёб лойиҳа Биринчи Президентнинг «El Úmiti» ташаббуси доирасида рўёбга чиқариляпти ва ёшларни мажмуавий ривожлантиришга қаратилган. Унда 14 ёшдан 29 ёшгача бўлган қозоғистонликлар иштирок этяпти. Старт олдидан улар бронза, кумуш ёки олтин даражани белгилаб олади ҳамда 6-18 ой давом этадиган дастур бўйича шуғулланади. Ёшлар бу давр мобайнида етти йўналиш - спорт, қабилият ва малака, китоб мутолааси, миллий мерос, волонтёрлик, экспедиция ва походлар, меҳнат амалиётидан бирини танлайди. Икки йил давомида лойиҳа 20 минг нафар иштирокчини қамраб олди.
Маржан Иманғалиева, «Элбоши Академияси» корпоратив жамғармаси директори маслаҳатчиси:
- «Элбоши медали» соҳиблари таълим грантлари олишда устунликка эга бўлади. Жорий йилда 605 нафар «Элбоши медали» соҳиблари республика олий таълим масканларига грант олди. Шулардан 30 фоизи – қишлоқ мактабларидан.
Аспет Кенжеқара, Элбоши бронза медали соҳибаси:
– Мазкур медаль ёрдамида мен Евроосиё миллий университетига ўқишга кирдим. Ўзим шуни орзу қилганман, лойиҳа эса унинг амалга ошишига ёрдам кўрсатди. Лойиҳа туфайли муҳим соҳаларда билимимни оширдим, бебаҳо тажриба орттирдим.
Абдумалик Сарманов таржимаси