«Қозоғистон халқига» жамғармаси 186 миллиард тенге хайрия ёрдами кўрсатди

«Қозоғистон халқига» жамғармаси 186 миллиард тенге хайрия ёрдами кўрсатди

3 йил ичида «Қозоғистон халқига» жамғармаси 186 миллиард тенге хайрия ёрдами кўрсатди. Жамоат жамғармаси бошқаруви раиси Бўлат Жамишевнинг маълум қилишича, жамғарма тузилганидан буён 100 тадан зиёд хайрия дастури ва лойиҳаси рўёбга чиқарилди. 60 тадан кўпроғи ниҳоясига етди. Лойиҳаларни амалга ошириш учун 240 миллиард тенге ажратилди. Тўпланаётган маблағ соғлиқни сақлаш, таълим, ижтимоий, маданият ва спорт соҳаларида аҳоли турмуш сифатини яхшилаш, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ёрдам уюштириш учун сарфланяпти. Жамғарма дастурлари қишлоқлар, моно- ва кичик шаҳарларгача етиб боряпти.

Болат Жамишев, «Қозоғистон Халқына» жамоат жамғармаси бошқаруви раиси:

- Жамғарма хайрия лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва маблағ сарфлаш жараёнини назорат қилиш бўйича жиддий механизмларни йўлга қўйган. Бу эса жамғарилган ҳар бир тенге ёрдамга муҳтож одамлар фойдасига сарфланишига олиб келади. Ҳар йили мунтазам ўтказиладиган ташқи аудит буни тасдиқлаб келяпти. 2024 йил якунларига кўра ҳам ташқи аудит ўтказилди. «Қозоғистон халқига» сайтида жамғармага келиб тушган ҳар бир тенге, ҳар бир тийин қандай сарфланаётгани тўғрисида маълумот берилган. Бу борада барча дастурлар мавжуд, шартномалар имзоланган.

Абдумалик Сарманов таржимаси