Қозоғистон – конфессиялараро мулоқот маркази

Қозоғистон –  конфессиялараро мулоқот маркази

Қозоғистон – Евроосиё юраги. Бугунги кунда мамлакатда 100 дан зиёд этнос мавжуд бўлиб, 18 конфессияга оид 4 мингдан зиёд диний бирлашма фаолият юритади. Пойтахтнинг ўзини олиб қараганда ҳам, деярли барча жаҳон динлари вакиллари бор.

Бауржан Диханбаев, Нур-Султон шаҳри дин ишлари бошқармаси бўлим раҳбари:

- Нур-Султон шаҳри ҳудудида 14 конфессияга оид 54 та диний бирлашма рўйхатга олинган. 13 таси ислом, 6 таси православ, 4 таси католик, 25 таси протестант. Яҳудийлик, Кришна жамоати ва бошқалар ҳам бор. 30 та ибодатхона мавжуд, 12 таси масжид, 6 таси православ, 4 таси католик, 10 таси протестант черкови, яҳудий синагогаси бор.

Пойтахтдаги Дин ишлари бошқармасида таъкидлашларича, турли конфессиялар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муҳит шаклланган. Умуман олганда, конфессиялараро муносабатларнинг Қозоғистон модели бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўла олади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.