Қозоғистонда 27 хил дрон ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда 27 хил дрон ишлаб чиқарилади

Қозоғистонда 27 хилдаги янги авлод учувчисиз парвоз қилувчи ускуналари ишлаб чиқарилади. Петропавловск Оғир машинасозлик заводида улардан тўрттаси намойиш қилинди. Дронлар Хитой билан ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳа доирасида йиғилган. Дастлабки намуналар етти минг метргача баландликка кўтарилиши, ҳавода олти соатгача қола олиши мумкинлигини кўрсатди. Дронлардан сувда, тоғда, ўрмонда фалокатга учраган одамларга ёрдам кўрсатиш, осмонўпар уйлар, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда олов ўчоқларини бартараф қилиш ва бошқа мақсадларда фойдаланилади. Учувчи жиҳозлар ҳудуд юзасини 3Д-форматда фото ва видеотасвирга олиши мумкин.

 

Тимур Нукерей, компания бош директори ўринбосари: 

- Битта учувчисиз жиҳозни йиғиш ҳозирча 1-3 ой вақт олади. Хитойлик ҳамкасбларимиз тегишли ускуналарни берганидан сўнг, ишлаб чиқариш локаллашади. Меҳнат самарадорлиги ортади. Ҳозирча ички бозор учун маҳсулот берамиз.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.

Теглар: