Сатпаев шаҳрида замонавий қозоқ адабиёти асосчиси Сакен
Сейфуллиннинг аввал маълум бўлмаган қўлёзмалари тақдим этилди. Ушбу шаҳарда
ёзувчи юбилейига бағишланган республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Таъкидлаш
лозимки, жорий йилда Сакен Сейфуллиннинг 130 йиллиги нишонланяпти. Қозоғистоннинг
барча минтақаларида мазкур сана муносабати билан унинг ижодий меросини ўрганиш
ва оммалаштиришга бағишланган турли тадбирлар ўтказиляпти.
Серик Ўспанов, олим:
- Биз Сакен Сейфулинга бағишланган учта китоб чоп этдик.
Унинг мусиқий мероси яхши ўрганилмаганди. Санъат одами сифатида Сакен
Сейфулиннинг 15 та қўшиғини нотага солдим. Уларни Олтин жамғарма ва қўшиқларни билган қозоғистонликлардан
олдим. Ҳозирча 14 қўшиғи чоп этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

