Қозоғистон туркий давлатлар билан суд таълими бўйича ҳамкорлик қилади

Қозоғистон туркий давлатлар билан суд таълими бўйича ҳамкорлик қилади

Қозоғистон, Туркия ва Озарбайжон суд таълими бўйича ҳамкорлик қилади. Ушбу давлатларнинг тегишли таълим даргоҳлари судялар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ниятида. Астанада шундай фаолият юритишнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Қозоғистон Олий суд кенгаши Адлия академияси ва Озарбайжон Бош прокуратураси илмий-таълим маркази ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Ҳужжат энг яхши амалиётларни алмашиш, соҳа мутахассислари малака ошириши учун шарт-шароит яратишга йўналтирилган. Иштирокчилар таъкидлашича, бу фаолият давлатларда ҳуқуқ устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қанат Мусин, Қозоғистон Олий суд кенгаши Адлия академияси вице-ректори:

- Шу каби икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши Адлия академиясининг халқаро ҳамкорлик ришталарини кенгайтиради.  Қозоғистон Республикасида суд кадрлари тайёрлаш самарадорлигини оширади.

Толиб Жафаров, Озарбайжон Бош прокуратураси илмий-таълим маркази раҳбари:

- Биз Қозоғистон Олий суд кенгаши Адлия академияси билан ҳужжат имзоладиган. Бу меморандум ишларимиз ривожига ёрдам бериши ва алоқаларни мустаҳкамлашига умид қиламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси