Астанада бийлар ажрим тизими тўғрисида китоб тақдимоти ўтказилди

Астанада бийлар ажрим тизими тўғрисида китоб тақдимоти ўтказилди

Астанада адолатли ажрим қилиш қозоқ мактаби тўғрисида китоб тақдимоти ўтказилди. Муаллиф: кўп йиллик тажрибага эга ҳуқуқшунос, истеъфодаги Олий суд судьяси Ўмирсерик Қўжабаев. У ўз тадиқотида Майқибийдан Абайгача бўлган даврдаги халқ суди жараёнларини кўриб чиққан. Китоб қозоқ, инглиз ва рус тилларида чоп этилди, унда бийлар фаолиятини тарихий воқеа ва халқ демократияси ҳамда дашт ҳуқуқ тизими сифатида таҳлил этган. Ўз китобида Ўмирсерик Қўжабаев кўчманчилар жамияти шароитида ҳалоллик ва адолатга бўлган эҳтиромга асосланган ҳолда баҳсларни ҳал қилиш тизимини очиб берган. Тўлебий, Қазибекбий, Айтекебий, Анетбий каби буюк шахслар, Абайнинг маънавий меросига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўмирсерик Қўжабаев, китоб муаллифи:

- Абайни асосан шоир, файласуф, мутафаккир сифатида билишади, лекин унинг ҳуқуқшунослик, бий бўлганини кўпчилик билмайди. Қозоқ ҳуқуқ мактаби адолат тамойилига асосланган. У вақтларда прокурорлар, полициячилар, қозилар бўлмаган. Ҳамма баҳслар бийлар воситачилигида ҳал қилинган. Бийлар тажрибаси прокурорлар, полициячилар, судьяларга, ҳамма одамга фойдали бўлади, деб ўйлайман.

Абдумалик Сарманов таржимаси