Қозоғистон Президенти Фан ва олий таълим вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Фан ва олий таълим вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Фан ва олий таълим вазирини қабул қилди. Саясат Нурбек Давлат раҳбарига инсон капиталини ривожлантириш ҳамда иқтидорлардан тўсиқларсиз фойдаланиш экотизимини яратиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга 2030 йилгача қайси кадрларга эҳтиёж ортиши тўғрисида маълумот берилди. Мамлакатда олий таълимнинг янги тизими шакллантирилади. У «Келешек» механизмини, молиялаштиришнинг янги моделини ўз ичига олади. Президентга AI-Sana миллий ҳаракати, AI-Enabled University СИни таълим ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан интеграция қилган саноат университетини ишга тушириш, илмталаб ҳудудлар, шу жумладан, инновациявий кластерлар ҳамда фан шаҳарлари барпо қилиш режалари ҳақида маълум қилинди. Саясат Нурбек DeepTech ва мураккаб ишлаб чиқаришлар моделига тизимли ўтиш ҳақида гапирди. Учрашув кунига кўра, Давлат раҳбари олий таълим сифатини ошириш, тадқиқотларни ривожлантириш, тижорийлаштириш бўйича қатор топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси