Қозоғистон дашт ҳайвонлари ҳақида китоб такрор чоп этилди

Қозоғистон дашт ҳайвонлари ҳақида китоб такрор чоп этилди

Суғурлар, қўшоёқ, сайғоқ, бўри - Қозоғистон даштларида яшовчи 90 дан зиёд сут эмизувчи ҳайвон ьўғрисида маълумот рангли-суратли нашрда. Астанада фауна ҳақидаги китобнинг иккинчи нашри тақдимоти ўтказилди. «Қозоғистон дашт ҳайвонлари» қўлланмаси турли ҳайвонларнинг яшаш муҳитини экотизимга таъсирини тавсифлайди. Нашр зоолог ва экологларнинг дала изланишларига асосланган. Ўқувчи йилнинг турли мавсумларидаги табиат манзаралари, аслидаги катталикда ҳайвон излари, миграция чизмалари, уларнинг қаҳратон қиш кунларида қандай кун кечириши ва улар учун туғилиши мумкин бўлган хавф-хатарлар кўрстаилган. Шу жумладан, ерларни шудгорлаш, ёнғинлар, инфратузилма қурилиши ва яйловлардаги жониворлар кўпайиб кетиши оқибатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Муаллиф таъкидлашича, китоб мактаб ўқувчилари, талаба-биологларга мўлжалланган, лекин  иллюстрациялар кичкинтойларга ҳам қизиқарли. Ундаги суратлар туфайли Қозоғистоннинг бой ёввойи табиати билан танишиш мумкин.


Эльмира Мустафина, чиқарувчи муҳаррир, киоб ғояси муаллифи:


- Умуман олганда, бу иш 5 йилдан буён давом этяпти. Қозоқ тилидаги биринчи нашр 2023 йилда чоп этилган. У кўплаб мактабларда ишлатиляпти. Ўқитувчилар турли квестлар ишлатяпти, очиқ дарслар учун фойдаланиляпти, ҳозир русча версия ҳам чиқди. Инглизча версияга ҳам катта талаб борлиги кузатиляпти. Шунингдек, уни келажакда янада бойитиб, қозоқ тилида такрор чоп этмоқчимиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси