Олимлар VI-XIV асрларга тегишли 40 дан зиёд ёдгорлик ва реликвияни ўрганиб чиққан ҳамда уларни махсус каталогга киритган. Тадқиқот лойиҳаси билан биргаликда «Тақдир битиклари» ҳужжатли фильми ҳам суратга олинди. Айтиш керак, бу ишларни АҚШ элчисининг маданий меросни асраш жамғармаси молиялаштирган.
Дэниел Розенблюм, Қозоғистондаги АҚШ элчиси:
- Биз қўл урган ушбу лойиҳа тарих нуқтаи назаридан муҳим бўлиб чиқди, бутун дунё олимларида қизиқиш уйғотди. Шу боис, туркийларнинг кўҳна тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи бу тадқиқотни қўллаб-қувватлашга қарор қилдик. Дарҳақиқат, қадимий ёзувлар ҳар томонлама тадқиқ этилди, кўпгина археологик далиллар топилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси