Қозоғистон Гарвард университети билан янги лойиҳани ишга туширяпти

Қозоғистон Гарвард университети билан янги лойиҳани ишга туширяпти

Қозоғистон олимлари Гарвард университетидаги ноёб китоблар ва қўлёзмалар коллекциясини ҳам рақамлаштириши мумкин. Мамлакат Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда Гарвард университети қошидаги Дэвис номли Россия ва Евроосиё тадқиқотлари маркази ўртасида тузилган махсус меморандум туфайли улар кутубхона захиралари ва архивларига кириш имкониятини қўлига киритди.

Улар Мукажанов, «Илм ўрдаси» кутубхонаси бош директори:

- Асосий мақсад — Қозоғистон қўлёзмалари рўйхатини тузиш, уларнинг энг қадимийларини илмий айланмага кириш. Гарвард томони услубий ёрдам кўрсатади, таълимий қўлланмалар тайёрлайди, реставрация ва консервация ишлари олиб бориляпти. Замонавий сунъий интеллект технологиялари асосида электрон портал ва маълумотлар базасини тайёрлаш мўлжалланган.

Бундан ташқари, меморандум академик алмашинув, стипендия ажратиш ва илмий малака оширишни ташкил этиш имконини беради. Унинг доирасида тадқиқотлар ўтказилади, мақолалар чоп этилади. Буларнинг ҳаммаси Қозоғистон тарихи ва маданиятини чуқур ўрганишга имкон беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси