Яна муваффақият. «Астана Опера» балетная труппа балет труппаси Дубай гастролларида муваффақиятли иштирок этди. Театр Бирлашган Араб амирликларида Петр Чайковскийнинг афсонавий хореограф Юрий Григорович талқинидаги «Шелкунчик» балетини тақдим этди. Спектакль пойтахт театри репертуарида 10 йилдан буён мавжуд. Ва у ҳар сафар томошабинларда сеҳрли туйғулар уйғотади. Тўрт кунда олти марта намойиш этилган «Астана опера» чиқишларида аншлаг кузатилди, санъаткорларни қайта-қайта саҳнага чақиришди. Мамлакат артистлари яна бир марта жаҳон миқёсида маҳоратини намойиш қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

