Тарихий фильмларга эътибор қаратилади

Тарихий фильмларга эътибор қаратилади

Асосий эътибор – тарихий фильмларга. Яқин келажакда Қозоғистонда Олтин Ўрда ва Буюк Ипак йўлига бағишланган бир неча кенг кўламли кино лойиҳалар устида иш бошланади. Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат маркази мутахассислари инвесторлар ва энг кучли хорижий кинокомпаниялар орасидан ҳамкорлар излаяпти. Улардан тарихий блокбастерлар суратга олишда катта тажрибага эга бўлиши талаб қилинади.

АРМАН АСЕНОВ, «МИЛЛИЙ КИНОНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ МАРКАЗИ» МИЛЛИЙ ҲИССАДОРЛИК ЖАМИЯТИ БОШ ПРОДЮСЕРИ:

- Бугунги кунда фақат Голливуд эмас, Туркия, Озарбайжон, Венгриянинг йирик ҳамда таниқли кинокомпаниялар билан музокаралар юритилмоқда. Экранга олиб чиқилиши мўлжалланган йўналишлар жуда кўп, ҳар бирининг ўз навбати бор, вақти-соати билан пишиб етилади. Ҳозир бор кучимизни Олтин Ўрда тўғрисидаги картина яратиш учун бир нуқтага тўплаш ниятидамиз.

Айтмоқчи, йил бошида тарихий мавзудаги янги киноасарлар суратга олиш зарурлигини Давлат раҳбари ҳам алоҳида тилга олган. 

«Бугунги кунда жаҳон кино саноатида тарихий сценарийлар юксак талабга эга. Америка ва Европада юз берган буюк воқеалар ҳақида кўплаб фильмлар бор. Netflix, HBO ва бошқа йирик кинокомпаниялар энди Осиёга қараб буриляпти. Бизда эса кино олиш мумкин бўлган кўплаб жараён ва воқеалар юз берган. Масалан, жаҳоннинг энг кучли империяларидан бири бўлган Олтин Ўрда нимаси билан улардан кам? Келажакда кино усталари бу масалага алоҳида эътибор қаратиши зарур».

Олтин Ўрда ва Ипак йўли тўғрисидаги лойиҳаларга аввало Буюк дашт солномалари билимдонлари – тарихчи ҳамда этнографлар, ва, албатта, тажрибали сценарийчи ва кинодраматурглар жалб этилиши режалаштирилган. Фильмларда таниқли Голливуд актёрлари ҳам қатнашиши мўлжалланяпти. Асосий вазифа – сифатли ва талабга мос кино маҳсулот яратиш, жаҳонга кўчманчилар кимлигини кўрсатиш.

АРМАН АСЕНОВ, «МИЛЛИЙ КИНОНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ МАРКАЗИ» МИЛЛИЙ ҲИССАДОРЛИК ЖАМИЯТИ БОШ ПРОДЮСЕРИ:

- Биз учун очиқ тирқиш кўчманчи ҳаёт тарзи ҳақидаги фильмлар, улар тарихида  ёрқин персонажлар жуда кўп. Буюк Турк ҳоқонлигидан бошлаганимизда ҳам, Мўғуллар империяси, Туркистон, Қозоқ хонлиги ва бошқаларни тилга олиш мумкин. Ҳудудимиз орқали Ипак йўли ўтган, у ҳам жуда улкан кинематография лойиҳаларига мавзу бўла олади. Италияликлар, россияликлар, хитойлар бу мавзуга қўл уришни ўйлаяпти. Ҳозир биз халқаро консорциум тузяпмиз. Кўп серияли асар бўлади.

Мамлакатимиз кинематография мутахассислари янги сценарийлар учун мавзулар жуда кўплигини таъкидлашмоқда. Буюк Дашт солномалари мустақиллик ва озодлик учун курашган қизиқарли қаҳрамонлар кўплаб топилади. Улар жасорати, матонати, қатъияти кино орқали жаҳонга намойиш қилиниши шарт. Бу вариант кўплаб янги томошабинларни жалб эта олишини амалиёт кўрсатди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.