Астанада иқтидорли болалар учун байрам тадбири ўтказилди

Астанада иқтидорли болалар учун байрам тадбири ўтказилди

Қозоғистонда Мустақиллик куни тадбирлари давом этяпти. Пойтахтда ёрқин ва иштирокчилар қалбида ёрқин из қолдирган анжуман ташкил қилинди. Мамлакатнинг турли қисмларидан атайин келган иқтидорли болалар учун Астанада унутилмас бал ташкил қилинди. Бундай тадбир жорий йилда биринчи марта ташкил қилинди. Унга ўқиш, спорт, санъат соҳаларида ўзини кўрсата олган қобилиятли болалар қатнашишди. Унутилмас кунда башанг либослар кийган болалар полонез ва вальслар дунёсига шўнғиди. Дебютантларга Миллий гвардия оркестри жўрлик қилди.

Амели Шинғисқизи, ўқувчи:

Ўтказган йилимдан жуда мамнунман, у унутилмас воқеалар, муваффақиятлар келтирди. Миллий чолғу асбобида миллий куйларимизни тақдим этганча Буюк Британия ва Туркиядаги танловларда ғолиб бўлдим. Қозоғистоннинг энг қобилиятли боласи, дея тақдирлашди. Бу оқшомда қатнашаётганимдан бахтлиман.

Асель Кантанова, ўқувчи:

- 10 ёшдаман. 5-синфда ўқийман. «Қозоғистон иқтидори» бўлдим, ўзим балетга қатнашамаен. Балет соҳасида сертификатлар ва дипломлар олганман. Карате билан шуғулланаман. Саҳнани севаман. Бугун ўтказилаётан бал менга жуда ёқди. Бу жойлар ҳам. Ҳаммаси жуда чиройли.

 Абдумалик Сарманов таржимаси.