Президент санитария-эпидемиология экспертизаси марказига борди

Президент санитария-эпидемиология экспертизаси марказига борди

Қосим-Жўмарт бугун Астанадаги Санитария-эпидемиология экспертизаси марказига борди. 8 та замонавий жиҳозланган лабораторияга эга янги бино жорий йилда фойдаланишга топширилди. Марказ 19 йилдан бун ишлаяпти ва атроф-муҳит ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг бактериологик, молекуляр-генетик, паразитологик, токсикологик кўрсаткичларини аниқлаш, шунингдек, радиациявий назорат билан шуғулланади. Ўта аниқ ишловчи ускуналар ва замонавий усуллар аниқ натижалар беради. Агрессив кимёвий моддалар ишлатилмаслиги эвазига тадқиқотлар муддати ва молиявий харажати камайган. Яқин келажакда унда 2 минг кўрсаткич бўйича таҳлиллар олиш йўлга қўйилади. Халқаро сифат стандартлари бўйича иш юритиш йўлга қўйилиши марказнинг Референс-лаборатория мақомини олиши учун имконият беради. Яъни, мазкур даргоҳда бошқа лабораторияларнинг аниқ ва ҳаққоний ишлаши текширилади.



Абдумалик Сарманов таржимаси.