Зарарли ишлаб чиқаришларда ишлаётганларга махсус тўловлар жорий этилади

Зарарли ишлаб чиқаришларда ишлаётганларга махсус тўловлар жорий этилади

Ишлаб чиқаришдаги травматизм ҳолатлари юқорилиги Қозоғистонда кучли муаммолар қаторида. Иш жойидаги таҳликалар олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мактубида Ҳукуматга йил охиригача Хавфсиз меҳнат концепциясини қабул қилишни топширди. У 2030 йилгача мўлжалланган. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев соҳани ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва саломатлигига етган зарарни ҳисобга олиб, зарарли ишлаб чиқаришлардла меҳнат қилганларга пенсия ёшига етмасдан аввал, 55 ёшидан махсус ижтимоий тўлов жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Ходимлар ҳам, тиббиётчилар ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлади.


¤

Вилен Молотов-Лучанский, Тиббиёт фанлари доктори:

- Бу тўлов жуда муҳим. Чунки хавфли, зарарли ишлаб чиқаришларда меҳнат қилаётганлар куч-қудрати, саломатлигини сарф этиб ишлашади. Улар ъалқ эътирофини ҳис қилиши, уларга махсус тўловлар тайинланиши керак. Қозоғистон учун бу ишлаб чиқаришлар жуда муҳим. Шахтёрлар ҳам, металлурглар ҳам, кўрсатиб ўтилган бошқа касб эгаларига ҳам эътибор керак. Кучли ижтимоий ёрдам уларга, оиласига ёрдам бўлади. Улар нимага эга бўлишини билиши зарур.