Қозоғистонда янги заводлар ишга туширилади

Қозоғистонда янги заводлар ишга туширилади

Қозоғистонда фойдали қазилмалар конлари қошида янги заводлар ишга туширилади. Йил охиригача Абай вилоятидаги Берқара кони базасида янги корхона иш бошлайди. Бу ерда 600 минг тонна руда олинади ва йилига 5,5 минг тонна катод миси тайёрланади. Минтақада кўмир десорбцияси ва электролиз цехлари ҳам иш бошлаши мўлжалланган. Улар Суздальское кони яқинидаги металлургия заводи учун ишлайди. Мамлакат ғарбида 2023 йил охиригача йирик газ кони ишга туширилиши режалаштирилган. Унинг ишлаб чиқариш салоҳияти йилига 1 миллиард куб метр газ олиш имконини беради. Рожковское конидан олинган хомашё газни қайта ишлаш заводига узатилади, сўнгра маромига келтирилган “зангори олов” ички бозор эҳтиёжларини таъминлашга сарфланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси