Туркияда Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллиги нишонланди

Туркияда Ахмет Байтурсиновнинг 150 йиллиги нишонланди

Қозоқ ёзуви ислоҳоти муаллифининг 150 йиллиги Анқарада кенг нишонланди. Туркия пойтахтида Ахмет Байтурсинов асарларига бағишланган илмий конференция ташкил этилди. Анжуманда дипломатлар, турк жамоат арбоблари, туркшунос профессор ва талабалар қатнашди. Уларнинг кўпчилиги мутафаккир ижодига бағишланган диссертация ва мақолалар муаллифи. Туркия адабиётшунослари Ахмет Байтурсинули ижоди нафақат Қозоғистон, балки бутун турк маданияти мероси, деб ҳисоблайди.

Нергиз Бирай, туркшунос, Памуққале университети профессори:

- Туркияда Ахмет Байтурсинов ва Алаш Ўрданинг бошқа арбоблари мероси 2000-йиллардан бошлаб чуқур ўрганилмоқда. Менинг диссертациям ҳам мазкур мавзуга бағишланган. У китоб кўринишида тайёрланган. Жорий йилда, маърифатчи юбилейи санасида Евроосиё Ёзувчилар Иттофоқи ва Туркиядаги Қозоғистон элчихонаси билан ҳамкорликда ушбу китобни чоп этиш ниятидамиз.

Яқуп Умерўғли, Евроосиё ёзувчилар иттифоқи раиси:

- «Кардеш калемдер» журнали Туркиядан бошқа давлатларга ҳам тарқатилади. Қозоғистон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Татаристон ва бошқа туркий республикаларда унинг мухлислари кўп. Ушбу нашрда Ахмет Байтурсинули тўғрисида мақолалар чоп этилган. У бутун турк дунёсида эҳтиром билан тилга олинадиган арбоб.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.