Россияда қозоқ маданияти ривожланяпти

Россияда қозоқ маданияти ривожланяпти

Россияда йигирмадан зиёд этномаданий бирлашма мавжуд. Эслатамиз, қўшни давлатда 1,5 миллион нафар этник қозоқ яшайди.марказлардан бири Тюмен вилоятида. Минтақада истиқомат қилувчи қирқ мингга яқин қозоқ ўз халқи анъаналарини авлоддан авлодга узатиб келяпти. Тюменда она тилини оммалаштираётганлардан бири — Гульбайра Абайқизи. Ўқитувчининг таъкидлашича, катталар орасида ҳам, болалар орасида ҳам она тилини чуқур ўрганишни истовчилар кўп.

Гульбайра Абайқизиқозоқ тили ўқитувчиси:

- Биз Россияда яшаган ҳолда она тилимизни сақлаб қолишни истаймиз. Барча хоҳловчиларга ўргатамизБолалар илдизларини унутишмасин, деймиз.  

Асқар Қалиев, Тюмень шаҳридан:

- Қозоқлар миллий-маданий автономиясининг мақсади қозоқ урф-одатлари, анъаналари, тилини сақлаб қолиш. Тюмен вилояти қозоқлари буни эплай олади, деб ўйлайман. Бу йўналишда иш давом этяпти.

Минтақада ҳар йили Қозоқлар миллий қурултойиМиллий маданият кунлари ўтказилади. Наврўз кенг нишонланадиМиллий чолғу асбоби – дўмбира байрамларга шукуҳ беради. Айтмоқчи, Тюменда бу чолғу асбобини чалишни ўргатувчи махсус синф бор. Унга қатнаш натижасида, қозоқ халқи маданиятини чуқурроқ ўрганиш, анъаналарни сақлаб қолиш имконияти туғилади.  

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.