Қозоғистон бир қанча давлатга инсонпарварлик ёрдами юборди

Қозоғистон бир қанча давлатга инсонпарварлик ёрдами юборди

2022 йилнинг биринчи чораги давомида Қозоғистон бир қанча давлатга жами 9,5 миллион доллар қийматга эга гуманитар ёрдам юборди. Шундан 5,7 миллион долларга баҳоланган қисми Афғонистон учун ажратилди. Украина, Тожикистон, Польша ва Венгрияга ҳам дори-дармонлар, озиқ-овқат ва турли ускуналар берилди. Қозоғистон ҳам дунё мамлакатларидан бир мунча беғараз ёрдам олади. 2022 йилнинг январь–март ойларида республикага Италия, Хитой ва Германиядан умумий қиймати 2,2 миллион долларга тенг бепул маҳсулот олди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.