Қозоғистонлик матрослар Ақтауда Республика кунига атаб флешмоб ташкил этди. Ҳарбий-денгиз кучлари хизматчилари мамлакат байроғини тантанали равишда олиб ўтди ва юртдошларимизни асосий миллий байрам билан табриклади. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тадбир видеосини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси