Қозоғистон мусулмонлари
Қадир кечасини кутиб олишди. Бу кеча Ислом тақвимидаги энг муҳим саналардан бири
ҳисобланади ва муқаддс Рамазон ойининг охирги ўнкунлигига тўғри келади. Аллоҳга
имон келтирганлар ушбу кечада кўпроқ ибодат қилишга шошилади, Қуръон
ўқийди, савоб амаллар қилади. Ушбу кечада минглаб одамлар масжидларга келади. Нью-Йорк
шаҳри Ислом маданияти маркази ҳам муқаддас ой давомида фаол ишлайди. Мегаполиснинг
1991 йилда
очилган энг йирик масжиди мусулмонларнинг хайр-садақаси эвазига бунёд этилган. Унга
ҳар куни 2 минг нафардан кўп одам ташриф буюради. Рўзадорларга
ифторлик тарқатилади. Марказ қошида 100 нафардан кўпроқ
бола таълим оладиган мактаб ҳам бор.
Доктор Зокир Аҳмад, Нью-Йорк
шаҳри Ислом маданияти маркази имоми:
- Бизда
фарз амаллари орасида кечалари ўқиладиган дуолар ҳам бор. Таклиф этилган
меҳмонларимиз қавм учун лекциялар ўқийди, тақдимотлар ўтказади. Уларнинг ваъзларида турли диний
мавзулар муҳокама қилинади, бу эса ибодатга келганларни руҳлантиради. Ибодатга
чорлайди. Ушбу ой ҳамжамиятимиз учун ўта муҳим,
шундай ишлар
билан бандмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси

