Миллий тест маркази 2022 йилдан ЯМТга киритилган ўзгаришларни маълум қилди. Энди грантга даъвогарлар икки марта миллий тестдан ўтиши мумкин. Лекин абитуриент ҳар иккала уриниш вақтида фақат айнан бир хил тегишли предметларни танлай олади. «Ҳуқуқ» соҳасини танлаганлар учун энг кам кўрсаткич 75 балл этиб белгиланди. Алоҳида эҳтиёжларга эга болалар учун тест вақтига 40 минут қўшиб берилади. ЯМТ ниҳоясига етгач ҳар бир абитуриент шахсий кабинетида мавзуга оид таҳлилни кўриб чиқиши мумкин. Бу эса унинг ҳар бир предмет бўйича билими қанчалик юксаклигини кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.