Урушнинг янгидан ўрганилган саҳифалари

Урушнинг янгидан ўрганилган саҳифалари

Қозоғистонда урушда ҳалок бўлган қаҳрамонлар тўғрисидаги 56 томли тадқиқотлар китоби қайат нашр қилинди. Ундаги маълумотлар салкам 30 йил давомида тўпланди. Нашрда қозоғистонлик жангчилар ҳақида маълумотлар тартиб билан берилган. Бу эса барча истовчилар ҳалок бўлган яқинлари ҳақида маълумот олиши учун имконият яратади. Муаллифлар таъкидлашича, ахборот тўплаш жараёнида яна 13 минг нафар қозоғистон аскар исми аниқланди.


Бақтиқўжа Измухамбетов, «Фахрийлар ташкилоти» республика жамоат ташкилоти Марказий кенгаши раиси:


- Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги арафасида Маданият ва ахборот вазирлиги ёрдам кўрсатди. Китоб адади катта. Уни барча мавжуд кутубхоналарга етказиб берамиз. Натижада, Қозоғистон аҳли, шу жумладан, ёшлар МДҲ да ҳам, Россияда ҳам, бошқа давлатларда ҳам бўлмаган ўзига хос ва ноёб маълумотларни олади.


Абдумалик Сарманов таржимаси