Қозоғистонда Ижодий касблар ягона реестри шакллантирилади

Қозоғистонда Ижодий касблар ягона реестри шакллантирилади

Қозоғистонда Ижодий касблар ягона реестри шакллантирилади. Унга маданият, кино, мусиқа, дизайн ва бошқа соҳа вакиллари киради. Сенатда креативных саноатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш тўғрисида қонунга қўшимча ва ўзгаришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. Депутат Айгуль Қапбарованинг фикрича, онлайн-реестр давлатнинг истиқболли лойиҳалар ҳамда ижодий бизнес вакилларини аниқроқ қўллаб-қувваилаши учун керак. Минтақалар эса иқтидорли одамларги ёрдамлашиш, креатив тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча воситаларга эга бўлади.

Руслан Рустемов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:

- 2024 йилда креатив саноатнинг айрим соҳалари учун 2–4 фоизли чакана солиқ чиқарилди. Бу тадбир самарадорлигин кўрсатди: бир йил ичида соҳа субъектлари сони 17 фоизга ортди. Давлат раҳбари топшириғига кўра, бугунги кунда мамлакат минтақаларида креатив марказлар очилган. Бу эса креатив саноатни фақат йирик шаҳарлар эмас, минтақа даражасида ҳам ривожлантириш имконини беради. 2029 йилга бориб соҳанинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 фоизга етиши, экспорт ҳажми 115 миллион долларни ташкил қилиши, ундаги банд одамлар сони 180 минг нафарга етиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси