Қозоғистон ва Индонезия
давлатларининг пойтахтлари – Астана ва Нусантара ўртасида имзоланган меморандум
доирасида шаҳарсозлик, транспорт, «яшил энергетика», таълим ва маданият
соҳаларида 15 та қўшма лойиҳани рўёбга чиқарилади. Биродарлашган шаҳарлар рўёбга чиқараётган лойиҳалардан бирига кўра мамлакатимииз мутахассислари
Индонезиянинг янги пойтахтида кузатув видео камералари ўрнатади. Умуман
олганда, шартнома шаҳарлар ўртасида тажриба алмашиш ва дўстлик алоқаларини
ривожлантиришга қаратилган. Астанада бўлиб ўтган
икки давлат ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилишининг бир йиллигига
бағишланган тадбирда шундай баёнот берилди.
Муҳаммад Фажрул Раҳмон, Индонезиянинг Қозоғистон Республикасидаги элчиси:
-
Бир йил ичида
катта ишлар қилинди. Қозоғистондан
ўрганадиганларимиз кўп. Аввалги пойтахти – Жакартада аҳоли
сони ўсиб кетгани сабабли Нусантара шаҳри
мамлакат марказига айлантирилган.
Шу тариқа,
биз Қозоғистон амалиётларидан фойдаланмоқчимиз.
Жанара Нуғуманова, Астана шаҳри ҳокимлиги Халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари:
– Пойтахтлар ўртасида таълим соҳасида ўқувчилар алмашиш режалаштирилган. Қизиғи
шундаки, Нусантара шаҳри тўғри маънода жунгли ичида бунёд этиляпти. Бизнинг
тажрибамиз улар учун қизиқарли. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, урбанистика,
балки коммунал хўжаликда фойдамиз тегса ажабмас.
Абдумалик Сарманов таржимаси