Робот ошиқ ўйнаяпти

Робот ошиқ ўйнаяпти

Роботлар қозоқ миллий ўйинларини ўйнай бошлади. Туркистон вилоятида ақлли машиналар ўқувчиларга ошиқ ўйинини ўргатмоқда. Улар махсус майдончага тошларни теради. Лекин ўйин асосларини болаларга барибир тажрибали педагоглар тушунтиради. Улар таъкидлашича, ошиқ отиш жуда қизиқарли, саломатлик учун фойдали ўйин, иштирокчиларда мерганлик, чаққонлик ва қўл моторикасини ривожлантиради. Ўқувчилар айтганидек, механик ёрдамчилар туфайли ўйин янада завқли кечади.


Исматулла Усманов, Сариағаш туман Оталар кенгаши раиси:


- Болалар танаффус вақтида ошиқ отиш ўйини билан машғул. У куч-қувватни фойдали йўналишда сарфлаш, ўзаро дўстлик ришталари боғлаш, мантиқий фикрлаш ва чаққонликка ўргатади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси