Қозоғистонда Сунъий
идрок соҳасида миллий технологиялар ривожланмоқда. Астанада бўлиб ўтган Digital
Bridge кўргазмасида Ақлли тизимлар ва сунъий идрок институти – ISSAI
маҳсулотлари намойиш қилинди. Ишланмалар тўлиғича юртимизда ҳозирланган,
ҳозирданоқ амалий вазифаларни ҳал этишда кўмаклашяпти. Улар орасида – «Mangisoz» сервиси ҳам бор, у таржима қилиш ва 5 тилда нутқ яратишга мўлжалланган.
Яъни қозоқ, рус, инглиз, турк ва хитой тилларида. Шу билан бирга, иловага
юкланган барча маълумотларга ишлов берилади ва мамлакат ичида сақланади. Бундай
ёндашув юксак даражадаги хавфсизликни таъминлайди. Бундан ташқари, институт бошқа
лойиҳаларда ҳам иш олиб бормоқда. Олдинда сервисларни рақамлаштириш, фуқаролар
ҳамда бизнес учун сунъий идрокнинг амалий воситаларини ривожлантириш иши
турибди.
Амина Байкенова, ISSAI
Маҳсулотлар ва ташқи алоқалар бўйича директор ўринбосари:
- Бизда Oylan
мавжуд, бу – а-ля GPT-чат, Қозоғистондаги маълумотлар бўйича қозоқ тилида
тайёргарликдан ўтган. У тиббий муассасаларда иккинчи доктор фикрини олиш учун
ишлатилиши мумкин. У матнни, тасвирни ва аудиоматнни тушуна олади. Шунингдек,
бизнинг маҳсулот кейинчалик ҳам кучайтирилади. Навбатдаги маҳсулотимиз Beynele
– расм СИ-генератори. Яна бир маҳсулотимиз яқиндагина чиқди, бизнинг флагман,
бу – Tilsync, реал вақт тартибида уч тилда – қозоқча, русча ва инглизчада
субтитрларни олишингиз мумкин бўлган илова.
Абдумалик Сарманов таржимаси

