Medtech ва
HR-технологиялардан автоном дронлар ва СИ-агентлар базасидаги майдончагача. Astana
Hub майдончасида ўнтадан зиёд сунъий интеллект соҳасидаги ишланма тақдим
этилди. Бу ерда Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги
ташаббуси — AI’preneurs акселерация дастурининг Demo Day тадбири ўтказилди.
Жами мамлакатнинг барча қисмларидан 360 ариза тушди. 12 та энг яхши лойиҳа
финалгача етиб борди. Уч ой давомида қатнашчилар ғоядан бозорга чиқишга тайёр
стартапгача етиб келди. Ташкилотчилар таъкидлашича, муаллифларга яшаш жойи,
коворкинг майдончадан тортиб, менторлик ва инфратузилмавий ёрдамгача барча
шарт-шароитлар яратилди. Стартаплар қаторида СИ ёрдамида тиббий маълумотларни
таҳлил қилиш ва ҳар бир бемор учун тавсиялар беришга мўлжалланган Omir AI
лойиҳаси ҳам бор.
Саяжан Мади, Omirai
лойиҳаси муаллифи:
- Биз тиббиётда
илмий тасдиқланган математик тенгламалардан фойдаланувчи стартап ишлаб чиқдик.
Сунъий интеллект таҳлил натижаларини лаборатория берган ПДФ ёки фотодан кўчириб
олади, математик тенгламалар орқали ўтказади, унинг ҳисоблари асосида биз
натижаларни оламиз. Шу асосда СИ қарор қабул қилади, қайси тор соҳа шифокорига
мурожаат этиш лозимлиги бўйича тавсия беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

