Робот-ассистент ёрдамида мураккаб операция ўтказилди

Қозоғистонда биринчи марта робот-ассистент ёрдамида мураккаб операция ўтказилди. Америкада ишлаб чиқарилган киборг пойтахтимиздаги травматология ва ортопедия марказида ишга туширилган. Каттагина навбатни ташкил этган беморларнинг тизза ва тос-сон бўғин суякларини алмаштириш мана шу автоматлашган тизим кўмагида амалга оширади. Яъни бу артрит ва артроз билан оғриганлар беморларга шифо топишда ёрдам беради. Келажак технологияси жарроҳлик аралашуви жараёнида инсон йўл қўйиши мумкин бўлган хатоликлардан халос қилиб, операция вақтини қисқартиради. Машина буйруқларни ўта юқори аниқликда бажаради.

Жумахан Сламов, Травматолог-ортопед:
- Роботлашган тизимнинг афзаллиги шундаки, зарарланган тизза ёки тос-сон қисмида қилинадиган операциядан олдин мутахассислар унга барча керакли топшириқларни киритади. Жарроҳлик аралашуви пайтида машина хатога йўл қўймайди. Меъёрдан салгина оғилганида ҳам у ишини тўхтатади.  

Сулушаш Оспанова, бемор:
– Менинг оёқларим оғрирди. Операциядан аввал шифокорлар мен билан маслаҳатлашишди, ташвишланиш керак эмаслигини, ҳаммаси яхши, ҳатто аъло даражада ўтишини айтишди. Шунинг учун мени робот операция қилишига рози бўлдим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.