Кенесарихон Қуръони Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига топширилди

Кенесарихон Қуръони Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига топширилди

Кенесарихонга тегишли бўлган икки асрлик тарихга эга Қуръон Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси экспозициясини бойитди. XVIII асрга оид китоб муқоваси пишиқ бўлиши учун махсус қоғоздан ясалган. Китобнинг 744 саҳифаси бор. Ҳар бирида оятлар 12-мисрага ёзилган. Қўлёзмага Қозоқ хонининг ва унинг маънавий устози , машҳур жамоат арбоби Марал Эшоннинг муҳри босилган. Эслатамиз, айнан у Кенесарихонга муқаддас Қуръонни совға қилган. Мамлакатимиздан бўлган ва хорижлик мутахассислар китобнинг асллигини тасдиқлади. Ҳар томонлама экспертиза ўтказилди. Эслатамиз, Миллий қурултойнинг иккинчи йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев бебаҳо маънавий хазинанинг мамлакатга қайтариб олиб келингани ҳақида маълум қилганди.

Науризбай Ҳожи Тағанули, Қозоғистон Мусулмонлари Идораси Раҳбари, Бош муфтий:
– Қуръон хусусий коллекцияда бўлганди. Қадимий меросимизни топиш учун махсус илмий экспедициялар ташкил қилинган. Китобни реставрация қилишга уч ой вақт сарфланди. Барча ишлар якунлангач, биз Қуръонни муқаддас масканга топширдик.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.