Қозоғистонда қўшма пенсия аннуитети жорий этилиши мумкин

Қозоғистонда қўшма пенсия аннуитети жорий этилиши мумкин

Қозоғистонда қўшма пенсия аннуитети жорий этилиши кўзланмоқда. Оилавий жуфтликлар ва яқин қариндошларга шундай имконият берилади. Бу ҳақда бугун Мажилис йиғилишида мамлакат Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова маълум қилди. Қозоғистонликлар пенсия жамғармасини бирлаштиришига замин ҳозирловчи янги қонун Парламент Қуйи палатаси депутатлари томонидан илк ўқишда маъқулланди.

Мадина Абилқасимова, Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси:

- Агар жуфтликдан бирининг пенсия аннуитетини харид қилиш учун нафақа жамғармаси етмаса, иккинчисида эса ортиқчаси бўлса, у ҳолда қўшма пенсия аннуитети уларнинг ҳар иккиси умрбод тўлов олишига имкон яратади.

Эслатамиз, жорий йилдан Қозоғистонда пенсия аннуитети сезиларли равишда арзонлашди. Эндиликда унга эга бўлиш учун эркаклар 6,7 миллион тенге, аёллар эса – 9 миллион тенге тўплаши кифоя. Айтиш керак, аннуитет тўловлари ҳаётни суғурталаш компанияси томонидан умр бўйи ҳар ойда амалга оширилади ва ҳар йили индексланади, яъни йил сайин камида 5 фоизга ўсади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси