Президент Ёш кадрлар захираси учун саралаш ишлари бошланди, унинг натижасига кўра 50 одам танлаб олинади. Давлат хизмати агентлиги берган маълумотга кўра, лойиҳада 35 ёшдан катта бўлмаган, камида 5 йиллик стажга эга ва олий маълумотли фуқаролар қатнашиши мумкин. Номзодлар матн ва рақамли ахборот билан ишлай олишини, мураккаб вазиятлар ечимини топа олишини кўрсатиши керак. Қоидаларга киритилган янгиликлардан бири – номзод давлат тилини ўртачадан кам бўлмаган даражада билиши шарт. Резервда қолиш муддати 3 йил. Бўлажак номзодлар ҳужжатларини тўплаш ва уларни саралаш махсус ишлаб чиқилган рақамли майдончада онлайн тартибда амалга оширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси