Европа киноси марафони бошланди

Қозоғистон пойтахтининг учта олий таълим даргоҳида Европа киноси марафони доирасида 4 та кинолента намойиш этилди. Болгария, Испания, Латвия ва Португалия муаллифлари яратган картиналар кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Европа киноси намойишлари доирасида Астанада португалияликлар тайёрлаган «My Grandfather’s Demons» анимацион фильми намойиш қилинди. У инсоннинг жамият билан алоқалари муҳимлиги ҳақида ҳикоя қилади. Португалия элчиси Мария де Фатима Мендеснинг таъкидлашича, бундай тадбирлар турли маданиятлар ўртасида робиталар ўрнатишда катта аҳамиятга эга.

Мария Де Фатима Мендес, Потругалиянинг  Қозоғистондаги элчиси:
- Сизда жуда кўп ажойиб фильмлар, кўп сонли режиссёрлар, актёрлар борлигини биламан. Шунингдек, ушбу киноленталар етказиб берувчи ажойиб ҳикоялар ҳам етарли. Фильмларнинг кўп қисми турли киномукофотларга муносиб кўрилган. Биз Португалияда ҳам Қозоғистон фильмларини томоша қилишни истардик.

Европа кинофестивали 2 ноябрь куни латиш кинолентаси намойиши билан тугайди.  У киномарафонда тақдим этилган бошқа фильмлар каби энг нуфузли халқаро фестивалларнинг номинанти бўлган.

Кестутис Янкаускас, Европа иттифоқидаги Қозоғистондаги элчиси:
- Биз асосан ёшларга мўлжалланган фильмларни саралаб олдик, уларда динамика кучли, ёшлар кўнглидаги нарсаларни ҳикоя қилади, томошабинлар қандай қабул қилишини кўрамиз. Ҳозирги сиёсий ва иқтисодий ҳаёт суръати жуда юксак. Балки шунинг учун сўнгги даврда Европа Иттифоқи ва Қозоғистон ўртасида муносабатлар янада яқинлашиши учун кўп нарсаларга эришгандирмиз. Бизни одамлар бирлаштирди, улар бир-бирини таълим, маданият,  кинематография соҳасидаги фаолияти орқали таниб бормоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси.