Қозоғистонда минтақавий Data-хаб бунёд этилади

Қозоғистонда минтақавий Data-хаб бунёд этилади

Миллий лойиҳага кўра, у «Осиё-Европа» умумий трафигининг 8 фоиз транзит маълумотларини қайта ишлаши мумкин. Ушбу мақсадда тахминан 153 миллиард тенге хусусий инвестиция жалб этиш кўзланган. Бундан ташқари, шахсий маълумотларни муҳофаза қилишга ҳам маблағ ажратилиши режа қилинган. DATA-марказ барпо этиш доирасида Транскаспий оптик толали алоқа линияси ётқизилади. Линия 2025 йил декабрида фойдаланишга топширилади. Асосий сув ости линияси Ақтаудан Сиазанга қадар чўзилади, захира тармоғи эса Қуриқдан Бўзновгача боради. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 40 миллион долларни ташкил этади.

Абилқаир Бўлатбаев, Қозоғистон Республикаси рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазирлиги телекоммуникациялар қўмитаси бошқарма раҳбари: 

- Алоқанинг оптик линияси, яъни оптик толали алоқа линияси, бунда дата-марказ ва оптик толали алоқа ўзаро яқин бўлади, аксарият хизматлар онлайн-тартибда кўрсатилади, айни пайтда, маълумотларнинг оффлайн қайта ишланиши юқори барқарорлик режимида амалга оширилади. Шунинг учун қайта ишланган маълумотлар минимал тўхталиш билан, маълумотлар сифати ҳамда яхлитлиги максимал даражада ҳимояланган ҳолда узатилиши керак. Шунга боғлиқ ҳолда, юқори тезликка эга алоқа магистрали жуда муҳим. Минтақавий рақамли хаб Европа ҳамда Шарқий Осиё ўртасидаги, айни ҳолатда Қозоғистондаги маълумотларнинг транзит трафигини олиш, қайта ишлаш ва сақлаш учун керак.

Хуршида Абдуллаева таржимаси