Шахсий ишга бармоқ изларини тушириш таклиф этилди

Шахсий ишга бармоқ изларини тушириш таклиф этилди

Ҳужжат бериш тўғрисидаги янги қоидаларда шундай банд бор. Ички ишлар вазирлиги тегишли лойиҳани жамоатчилик муҳокамасига қўйди. Шахс гувоҳномасида соҳибининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва манзилгоҳи, жинси, ҳужжат берилган сана, ҳужжат рақами ва яроқлилик муддати, соҳиб имзоси, индивидуал идентификация рақами билан бирга дактилоскопия ҳам акс этиши кўзда тутилган. Этник мансубликни шахс истагига мувофиқ кўрсатиш мумкин. Эслатамиз, Астанада шахс гувоҳномаси ва паспортни расмийлаштирувчи терминаллар қўйилди. Унда ҳужжатларни мустақил алмаштириш мумкин. Келажакда бу лойиҳа мамлакат миқёсида қўлланиши кутиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси