Парламент қуйи палатаси депутатлари IT соҳаси бюджетини кўпайтиришни таклиф қиляпти. Мажилисменлар сўнгги даврда тез-тез учраётган киберҳужумлардан хавотирда. Депутат Екатерина Смишляева таъкидлашича, IT-соҳаси ахборот хавфсизлигига ажратиладиган маблағ соҳа харажатларининг атиги бир фоизига тенг. Шунингдек, ҳар жиҳатдан кадр етишмаслиги кузатиляпти. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра тайёрланган маълумотномага кўра, соҳага яна камида 10 мингта мутахассис зарур.
Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси депутати:
- Рақамлаштириш ва IT-соҳасида ахборот хавфсизлигига эътибор қаратиш, бунинг учун сарфланаётган маблағ улушини 10 фоизга етказиш зарур. Ахборот хавфсизлиги бўйича IT-соҳаси ихтисосликларини кенгайтириш, қатор муҳандислик йўналишларини ишга тушириш, иш ҳажмини ошириш керак. Ахборот хавфсизлигида давлат назорати кучайиши лозим. Бу соҳадаги илмий-тадқиқот ишлари кучайтирилиши зарур. Давлат ахборот сиёсмати доирасида рақамли саводхонлик ва кибергигиена борасида тушунтириш ишлари кўзда тутилиши керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси