Ўрмон фондини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш хизмати тузилди

Ўрмон фондини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш хизмати тузилди

Қозоғистонда ўрмон фондини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш хизмати яратилди. Мамлакат Бош вазири тегишли қарорни имзолади. Янги орган Экология вазирлиги қошида фаолият юритади. У фавқулодда вазиятларда, хусусан, ўрмон ёнғинларини ўчиришда ўрмон хўжаликларининг самарадорлигини ошириш имконини беради. Бундай Хизмат юзага келиши давлат органларини мувофиқлаштиришни яхшилаши, махсус техника ва жиҳозлар, шунингдек, юқори малакали кадрлар билан таъминланишни кучайтириши кутилмоқда. Тузилма, қолаверса, профилактика билан ҳам шуғулланади, ўрмонлар барпо этади ва дарахт кесилишига қарши курашади. Таъкидлаймиз, Қозоғистонда айни пайтда 15 та Фуқаро муҳофазаси республика хизмати мавжуд, буларёнғинга қарши, тиббий, кимёвий, радиациявий муҳофаза, муҳандислик ва бошқа хизматлар.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.