Нуфузли жаҳон биринчиликларидаги ғалабалари туфайли
номи тарихга ёзилган машҳур от Кабирхан Қозоғистон от спортини илгарилашига
туртки берди, бир текисда йўртишни эса янги даражага олиб чиқди. Айғирнинг
эгаси Тлек Муханбетқалиевнинг фикри
шундай. Эслатамиз, бизнесмен икки йил аввал икки ёшдаги отни харид қилган.
Ўшандан буён тулпор Кабирхан Қозоғистон, Россия ва Бирлашган Араб
амирликларидаги 11 пойгада фақат 1 марта мағлуб бўлди.
Тлек Мухамбетқалиев, Отнинг Соҳиби:
- Бу ерда биз ютган кубоклар турибди. Дубайда биринчи
марта Al Makhtoum Challenge кубогини олганмиз. Жорий йилда Кўчманчилар ўйинлари
ўтказилади. Кабирханнинг ютуқларидан кейин кўплар от харид қила бошлади. Менимча,
халқаро даражада юксалик кутиляпти. Айниқса, бир текисда йўртиш бўйича.
Кабирхан маҳорати билан дунё бўйича мухлислар орттирди.
Яқинда, 30
март куни арғумоқ от
спортидаги энг йирик беллашувлардан бири – Дубайдаги Жаҳон кубогида қатнашади.
Тулпорнинг юқори рейтингга эгалиги ва январдаги Дубай беллашувларидаги ғалабалари туфайли у мазкур
турнирда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Кубок соҳиби 12 миллион доллар олади. От соҳиби, кейинроқ унинг тренери Даг Уотсон ана шундай ютуқни орзу қиляпти.
Улар таъкидлашича,
беллашувларда ўтган йилларда
жаҳон чемпиони бўлган дунёнинг энг кучли арғумоқлари иштирок этади. Кабирхан эса
ушбу турнирда қатнашган Қозоғистоннинг биринчи оти ҳисобланади.
Даг Уотсон, Кабирханнинг Тренери:
- Кабирхан билан тайёргарлик ишлари яхши кетяпти.
Ҳар ҳафта
машғулот ўтказамиз. Ҳар жиҳатдан яхши жонивор.
Ўзини аъло ҳис
қиляпти. Менда шундай яхши тайёрланган от шу вақтгача бўлмаган.
Мен унинг
ғалабасига ишонаман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.