Қозоғистон
Президенти Астанадаги қатор таълим ва спорт объектларига борди. Tanym кўп
вазифали мажмуасида Қосим-Жўмарт Тўқаев синф хоналари, коворкинг-марказ,
бассейн, устахона, студия, хореография ва спорт залларини кўриб чиқди. Марказ 750
болага мўлжалланган. 100 нафардан зиёд малакали устозлар уларнинг иқтидорини ва
ижодий қобилиятини ривожлантириш билан банд.
New Generation
School Astana даргоҳида Давлат раҳбари ўқув-тарбия жараёни шарт-шароити, таълим
ва спорт инфратузилмаси билан танишди. Ўқувчилар табиий-математика ва
ижтимоий-гуманитар йўналишларда шуғулланади. Асосий эътибор математика ва
инглиз тилини чуқур ўрганишга қаратилган. Алоҳида эҳтиёжларга эга болалар учун
қулай муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев
Инклюзив спорт марказини кўздан кечирди. Мамлакатдаги бу йўналишда ишловчи
биринчи мажмуа имконияти чекланганлар учун спорт, тиббиёт, реабилитация ва
таълим инфратузилсини ўзида жамлаган. Машғулотлар 12 та мослаштирилган спорт
турлари бўйича ўтказилади. Мутахассислар тайёрлашга этибор берилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

